Самарқанд шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги Ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестивал Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳамда бир қатор ташкилот раҳбарларининг Амир Темур ва Алишер Навоий ҳайкаллари пойига гул қўйиши билан бошланди. Шунингдек, очилиш маросимида Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирок этди. Талаба ёшлар иштирокида намойиш этилган бадиий чиқишлар, ёшлик шижоати акс этган шеърлар фестивалнинг кўтаринки кайфият билан бошланишини таъминлади.

    Эслатиб ўтамиз, Ёшлар фестивали доирасида ташкил этиладиган тадбирлар давом этади…

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.