Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Fulbright Teaching Assistent дастури билан ҳамкорликда инглиз тили ўқитувчилари учун “Танқидий фикрлаш ва ахборот саводхонлиги” мавзусида семинар тренинг ўтказилмоқда.

    Анжуманда иштирокчиларга медиа саводхонлик, ўз устида ишлаш, талабаларни фан нуқтаи назарида танқидий фикрлашга ўргатиш каби бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

    - Бугунги семинаримиз ўқитувчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлиб, уларга инглиз тилини ўқитишнинг замонавий методлари ҳақида батафсил маълумот беришни ўз олдига мақсад қилиб олган, - дейди Fulbright Teaching Assistent дастури Кристофер Коуен. – Тренинг доирасида ташкил этилган давра суҳбатлари ва муҳокамалар турли ҳудудлардан келган ўқитувчиларнинг ўзаро фикр алмашиши учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.