Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида Зарафшон миллий табиат боғида 5 июнь – Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси мудири, профессор Эргаш Қобилов кириш сўз билан очди. Бугунги кунда юртимизда мазкур соҳада қилинаётган амалий ишлар, хусусан, экологияни тоза сақлаш учун Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Анжуманда сўз олган Самарқанд вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Б. Санақулов, Зарафшон миллий табиат боғи директори Б.Ражабовлар ҳам мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар ҳақида маълумот берди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.