Самарқанд давлат университетида талабаларнинг мустақил таълимни ўзлаштиришларига эътибор кучаймоқда…

Мустақил таълим - бу билимларни ўзлаштиришнинг фаол усулларига йўналтиришни, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришни, шахснинг эҳтиёжлари ва имкониятларини инобатга олган ҳолда инновацион таълимдан индивидуаллаштирилган таълимга ўтишни назарда тутади. Бунда фақатгина мустақил таълим соатлари кўпайтирилибгина қолмай, номутахассислик фанлари ўқув режасидан олиб ташланади. Амалиёт соатлари кўпайтирилади. Бугунги кунда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бу соҳадаги амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган.
Самарқанд давлат университети филология факультети 1-курс талабаларининг таҳлилий ўқиш фанидан мустақил таълим топшириқлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.
Унда талабаларнинг мустақил таълим топшириқларини тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарганлиги, фанга оид билимларни мустаҳкамлашда илмий-ижодий ёндашганлиги каби бир қатор мезонлар ҳисобга олинган ҳолда баҳоланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.