Талабалар учун мустақил таълим нимаси билан фойдали?

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети талабаларининг мустақил таълим топшириқлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.
Унда талабаларнинг бир ўқув семестри давомида берилган мустақил таълим топшириқларини тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарганлиги, фанга оид билим ва кўникмаларни эгаллаш даражаси баҳоланди.
Шу ўринда бир савол туғилади. Талабалар учун мустақил таълим нимаси билан фойдали?
Аввало, талаба бажараётган мустақил иш ўқитувчиси учун эмас, балки ўзи учун, унинг келажакдаги муваффақиятини таъминлашининг асосий омили эканлигини тушуниши керак. Талаба олаётган билим натижасига ўзи масъуллигини англаши зарур.
Талабаларнинг мустақил таълимидан асосий мақсад қуйидагилардан иборатдир:
- янги билим олиш усулларини эгаллаш, жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш;
- аудиториядаги машғулотларда олган билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тартибга солиш;
- ўқув материалларини мустақил ўрганиш;
- фаоллиги, билим орттириши, ижодий ташаббуси, масъулияти ва тартиблигини ривожлантириш;
- олган билимларини амалиётда қўллай олишни шакллантириш;
- мустақил фикр юритиш, ўз-ўзини ўстириш, ўзининг режасини амалга оширишни шакллантириш;
- тадқиқот қила олиш қобилиятини ривожлантириш ва бошқалар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.