"Академик Ботирхон Валихўжаев ва мумтоз адабиётшунослик" мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси бошланди

Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очди.
- Академик Ботирхон Валихўжаев - буюк инсон, улуғ олим эди. У киши бугун ҳаёт бўлганларида 90 ёшга кирарди. Олим ўз умрини Самарқанд давлат университетига бағишлади десак, муболаға бўлмайди. Ботирхон Валихўжаев ўзбек адабиёти тарихининг ҳақиқий билимдони, илм-фан фидоийси эди. Биз улуғ устознинг меҳнатларини, доимо хотирамизда сақлаймиз.