Бу ҳақида Ўзбекистон гидрометеоролигия хизмати маркази хабар берди.

    2022-йилнинг 18-23 май кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин.

    Хусусан, республикамизнинг Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

    Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;

    Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

    Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

    Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

    Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

    Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;

    Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

    Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.