Самарқанд давлат университети: Теҳрон давлат университети ўқитувчиси талабаларга дарс ўтди

Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаларига Теҳрон давлат университети илмий ходими Маҳназ Гҳорбани Эрон тили ва маданияти тарихи бўйича маъруза ўқиди. Дарс ноанъанавий шаклда бўлиб, Эрон маданияти ва анъаналарининг Марказий Осиё халқлари маданиятлари билан муштараклиги хусусида талабаларнинг фикрлари, қарашлари тингланди. Эрон тилининг шаклланиш даврлари ҳамда бу даврга оид адабий-тарихий манбалар ҳақида батафсил айтиб ўтилди.
Дарс якунида талабалар Эрон маданияти тарихи бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Форс ва ўзбек маданиятини туташтирувчи тарихий асос ва илдизлар борасидаги қизғин муҳокамалар дарсга ўзгача шукуҳ бахш этди.
Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.