Инсон қадри учун   

    Юртимизда нишонланадиган ҳар қандай байрам борки, ушбу танталарни биз ёши улуғ фахрийларимиз нуронийларимиз билан биргаликда, уларнинг розилиги, дуосини олган ҳолда тотувликда, тўкин-сокинчиликда ўтказамиз.

    Самарқанд давлат университетида ҳар бир байрам арафасида фахрий профессор-ўқитувчиларнинг ҳолидан хабар олиш, улар билан давра суҳбатлари ўтказиш одат тусига айланган.

    9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд давлат университетининг фахрий профессор-ўқитувчилари бир жойга жамланди. Нафақага чиққан олимлар ўз тенгдошларини кўриб қувонган, шогирдларини учратиб уларнинг янги муваффақиятларидан шод бўлган ажойиб манзара...

    Ушбу тантанани ўтказишни университет бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ўз зиммасига олган.

    Мазкур қувончли кун муносабати билан байрам дастурхони ёзилди. Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳар бир фахрийни алоҳида эътибор ва эҳтиром билан табриклади.

    - Университетимизга ҳаётини бағишлаб, узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган фахрийларимизни уйларига ҳам бориб кўришни режалаштирганмиз, - дейди Самарқанд давлат университети бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродов. - Буларнинг барчасини замирида Инсон қадрини улуғлаш бор. Юртимизнинг ҳар бир ёши улуғ инсонлари қадрланишга, эъзозланишга ҳақли.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.