“Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарсларини спорт тўгараклари шаклида ташкил этиш ҳолати ва янада такомиллаштириш йўллари”

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультетида жорий йилнинг 25 апрель санасида “Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарсларини спорт тўгараклари шаклида ташкил этиш ҳолати ва янада такомиллаштириш йўллари” мавзусида илмий-назарий семинар ўтказилади.
Мазкур семинар Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият кафедраси ва Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиали ҳамкорлигида ташкил этилади. Унда олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарсларининг спорт тўгараклари шаклига ўтказилиши жараёнида эришилган ютуқ ва камчиликлар, юзага келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимларини ҳал қилиш йўллари, спорт мураббийларини тайёрлаш тизимидаги камчиликлар, талаба ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини кенг тарғиб этиш йўллари хусусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Шунингдек, семинарда бошқа университетлар жисмоний тарбия кафедраси мудирлари, спорт клуби раислари, жисмоний тарбия ва спорт мутасаддилари ҳам иштирок этиши белгиланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.