Самарқанд давлат университети филология факультети илмий Кенгашининг навбатдаги давра суҳбати шу шиор остида ўтди.

         Унда Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов, университет халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов ва факултет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

         Тадбирни факультет декани, профессор Азамат Пардаев кириш сўз билан очди.

         Университет илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов илмий салоҳиятни ошириш, SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базасидаги журналларда мақолалар чоп этиш масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, ҳозирда илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар университет томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

         СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов факультетнинг илмий нуфузини янада ошириш ва талабаларга хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг дарс беришини янада кўпайтириш юзасидан иштирокчиларнинг таклифларини эшитди. Бу борада тизимли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлигини таъкидлади.

         Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Муслиҳиддин Муҳиддинов, филология фанлари доктори, профессор Ибодулла Мирзаев сўз олиб, университетда илмий салоҳиятни ошириш йўлида амалий ишлар йўлга қўйилганлиги, ёш олимларнинг номзодлик ва докторлик диссертация ҳимояларини янада кўпайтириш, илмий даражаси мавжуд бўлмаган ўқитувчилар фаолиятини янада яхшилаш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.