Туркиянинг Dicle университети

Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди…
Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Dicle университети ректори профессор Меҳмет Карокоч ташриф буюрди.
Бундан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, агротехника, ҳуқуқ соҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, меморандум имзолашдир.
- Самарқанд давлат университетига аниқ таклифлар билан келдик, - дейди Dicle университети ректори профессор Меҳмет Карокоч. - Dicle университети ташкил этилганлигига 50 йил тўлди. Бу вақт мобайнида 30 турдаги мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлашга эришдик. Бугунги кунда 1900 гектар майдонда жойлашган энг замонавий лабораторияларимиз фаолият кўрсатмоқда. Самарқанд давлат университети билан ERASMUS+ дастури лойиҳаси доирасида ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқчимиз. Агар бу самарали натижа берадиган бўлса, келажакда агротехнология йўналишида қўшма таълим дастурларини йўлга қўямиз…
- Dicle университети олимлари қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, кимё, биология ва тиббиёт соҳалари бўйича юқори натижаларни қўлга киритган, - дейди СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов. - Dicle университети тақдим этган шартномани ўрганиб, бакалвр, магистратура ва докторантура мутахассисликлари бўйича талабаларимизни ўқишга юборишга келишиб олдик.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.