Меҳмонни СамДУ халқаро алоқалар бўйича проректори Акмал Ахадов ҳамда Матбуот котибияти бўлими мудири Фаррух Ҳамроев кутиб олди. Учрашув давомида университетнинг таълим, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик йўналишларидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ташриф давомида Владимир Бачишин университетнинг Муҳандислик физикаси институти, Биокимё институти ҳамда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар факултети фаолияти билан яқиндан танишди. Замонавий лабораториялар, илмий-тадқиқот ишлари ва таълим жараёнлари меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

Словакиялик журналист ва иқтисодчи Самарқанд давлат университетида яратилган шароитлар, замонавий инфратузилма ҳамда илмий-таълимий салоҳиятга юқори баҳо берди