Самарқанд давлат университети касаба уюшмаси ташкилоти ташаббуси билан бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршарасига саёҳат уюштиришди.
    Ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ташкил этилган мазкур саёҳат иштирокчиларга юртимизнинг бетакрор табиий масканлари билан яқиндан танишиш, мазмунли ҳордиқ чиқариш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш имконини берди.
    Шунингдек, бундай тадбирлар жамоа аъзолари ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.