Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг Марказий Хитой Нормал университети профессори Wанг Донгшуанг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Марказий Хитой Нормал университети дунёнинг ТОП–300 талик олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олган нуфузли университетлардан бири ҳисобланади.

    Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки университет ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш, шунингдек, маданий алмашинувни ривожлантириш ҳамда икки халқнинг бой спорт анъаналарини намойиш этишдан иборат бўлди.

    Дастлаб делегация аъзоларини Самарқанд давлат университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори А. Аҳадов бошчилигидаги масъуллар ва университет жамоаси тантанали равишда кутиб олди.

    Учрашув ва музокаралардан сўнг Марказий Хитой Нормал университети талабалари томонидан анъанавий Хитой жанг санъати — ушу бўйича маҳорат намойишлари ташкил этилди.

    Шундан сўнг ҳамкор университетлар талабалари иштирокида дўстлик руҳидаги футбол учрашуви ўтказилди. Спорт мусобақаси якунида иштирокчилар ҳамда меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.