Самарқанд давлат университети Карьера ва бандлик марказида нима янгиликлар?

    Талабаларни иш билан таъминлаш ва уларга ўқиш учун керакли шароитларни яратиб бериш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда.

    Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бу масалани тизимли ҳал этиш учун Silk Road Samarkand туристик маркази билан ҳамкорликда Карьера ва бандлик маркази ташкил этилган. Айни вақтда университетда 4300 га яқин талаба ўқишига халақит бермаган ҳолда ишлаяпти.

    Шунингдек, университет Самарқанд шаҳрида жойлашган ALFA IMPEX CORP, CHP CRYSTAL CONSALT, SAMARQAND PRIME GERMES ва SAMARQAND ANTEP GILAMLARI каби бир қатор компаниялар билан мақсадли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бунда талабалар дарсдан бўш вақтларида ушбу компанияларнинг иш фаолияти билан танишиш, бўш иш ўринларига ишга ўтиш имкониятига эга бўлмоқда.

    Самарқанд давлат университетининг ўзида ҳам 200 га яқин талабалар олий маълумот талаб этилмайдиган лавозимларда фаолият юритмоқда.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.