Самарқанд давлат университетига Жанубий Кореянинг Soon Chun Hyang университети Глобал таълим ва алмашинув офиси декани Др. Бюнг Воок Ёо бошчилигида делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов ва халқаро таълим дастурлари маркази раҳбари Сардор Умаровлар кутиб олди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдир. Шунингдек, амалда мавжуд қўшма таълим дастури асосида таҳсил олаётган талабаларни Soon Chun Hyang университетида ўқишини давом эттиришини муҳокама қилиш билан бирга, келажакда бакалавриат ва магистратурада янги қўшма таълим дастурларини очиш масалалари ҳам келишиб олинди.

    Қолаверса, доктарантура босқичида кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш режалари муҳокама қилинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.