TR EN

 

ФАХРИЙ КЕНГАШ

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

 КОТИБИЯТ     ИШТИРОКЧИЛАР РЎЙХАТИ
ИЛМИЙ КЕНГАШ

ҲАМКОР ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР

ТАРЖИМАИ ҲОЛ

 

 

CУЛТОН ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД ВА АМИР ТЕМУР ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ ҲАҚИДА

“Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур халқаро конференцияси (Самарқанд-Бурса-Анқара) лойиҳаси 2022-йилнинг 17-26-октябрь кунлари Самарқанд, Бурса ва Анқара шаҳарларида икки буюк турк хоқонининг даврларига ва замонларни ошган таъсирига эътибор қаратиш мақсадида ўтказиладиган катта анжумандир. Ушбу тадбирнинг манфаатдор томонлари орасида Анқара Йилдирим Боязит университети, Бурса Улудағ университети, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Турк тарих жамияти, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги раислиги, Юнус Эмре институти, ТУРКСОЙ, Бурса шаҳар ҳокимлиги, Бурса Йилдирим туман ҳокимлиги, Анқара Чубук ҳокимлиги ва Анкара Кечиўрен ҳокимлиги мавжуд. Ушбу конференция замонасининг Самарқанд, Бурса ва Анқара шаҳарларини Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур атрофида марказлаштирган ҳолда Туркия ва Ўзбекистонда ҳамкорлик алоқаларини амалга оширишни мақсад қилган.

“Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур халқаро конференцияси (Самарқанд-Бурса-Анқара)” номли лойиҳа кўп мақсадларга эга. Аввало, икки қардош давлат Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, тарих, адабиёт, санъат, маданият, иқтисод, фалсафа соҳаларида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни ошириш асосий мақсадлар сирасига киради. Бошқа томондан, ушбу халқаро симпозиумда Амир Темур ва Султон Йилдирим Боязид билан боғлиқ икки давлатда вақт ўтиши билан пайдо бўлган салбий қарашларни бартараф этиш муҳим мақсадларимиздандир. Бундан ташқари, Анқара жангида Амир Темур ва Султон Йилдирим Боязид номи тилга олинса-да, илм-фан, санъат, адабиёт, меъморчилик, вақф каби соҳаларда эришилган юксак цивилизация даражасини очиб бериш ва муҳокама қилиш лойиҳанинг мақсадларидан бири ҳисобланади. Хуллас, Туркия ҳамда Ўзбекистон олимларининг тўпланиб, ўзаро ҳамкорлик ва қўшма тадқиқотларни амалга оширишларига муносиб ҳисса қўшиш режалаштирилган.

Лойиҳа туфайли Туркия ва Ўзбекистон ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорлик йўлга қўйилади, ҳамкорлик ҳар соҳада янада мустаҳкамланади ва кенг тарқалади. Бу биринчи навбатда икки қардош давлат Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади, тарих, адабиёт, санъат, иқтисод ва фалсафа соҳаларида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни оширишга ёрдам беради. Икки буюк турк ҳукмдори Йилдирим Боязид Хон ва Амир Темурнинг кураши ва сўз юритилаётган тарихий даврлар соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб, туркий илм ва академияга катта фойда келтириши кутилмоқда. Натижада Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкам тарзда давом этиши мақсад қилинган. Симпозиум сўнгида  маърузаларни чоп этиш ва илм-фан оламига тақдим этиш режалаштирилган.