СУЛТОН ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

СУЛТОН ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД

(1354-1403)

У 1354- йилда туғилган. У Султон Мурод И нинг тўнғич ўғли, онаси Гулчичек Хотундир. Тахминан 1381-йилда Гермиянўғли Сулаймон Чалабийнинг қизи Девлет Хотунга уйланади ва хотинига қалин сифатида берилган ерларга санжоқбеги этиб тайинланади. Франклар урушидаги муваффақияти ва қатъиятлилиги учун унга "Чақмоқ" лақабини беришган. У 1389- йилда Косова урушида ғалаба қозонишда катта ёрдам кўрсатди. Шу сабабли, юқорида тилга олинган урушда оғир яраланган отаси Мурод уни ўз ўрнига султон бўлишини васият қилади. Мурод И шаҳид бўлгач, Боязид отасининг ўрнига султон бўлди. 1393-1394- йилларда Румелини босиб олиб, Истанбулни қамал қилади. 1396-йилда Никопол жангида салибчиларни мағлуб этиб, Болгарияни Усмонлилар ерларига қўшиб олди. 1402- йил Анқара жангида Темурдан енгилиб, асирга тушди. 1403- йилда вафот этди ва жасади Бурсага келтирилиб, ўғли Сулаймон Чалабий томонидан қурилган қабрга дафн қилинди. Улужами, Бедестен, Йилдирим Куллие ва Дарушшифа, Казеруний Завие каби муҳим асарларни Бурсада қурдирган ва улар учун вақфлар тузган.

АМИР ТЕМУР ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

АМИР ТЕМУР

(1336-1405)

Темурийлар сулоласининг асосчиси Амир Темур 1336- йилда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) атрофидаги Хожа Илғор қишлоғида туғилган. Барлос уруғидан бўлган Темурнинг отаси Амир Тўрағай, онаси Такина Хотундир. Темур ҳаётининг илк йиллари ҳақидаги маълумотлар кўп эмас. 1370-йилда Мўғул хонлиги боʻлган Чиғатой хонлигининг (Мовароуннаҳр) ғарбий қисмини босиб олди ва Самарқандда тахтга ўтирди. Темур ҳарбий ҳукмдор бўлгани учун умри ҳарбий юришларда ўтган. Хоразм юришлари, Дашти Қипчоқ юришлари, уч йиллик юришлар (1386-1388), беш йиллик юришлар (1392-1397), Ҳиндистон юришлари (1398-1399) ва етти йиллик юришлар сифатида тилга олинган ушбу ҳарбий фаолиятлар туфайли Темур чегаралари Ҳиндистондан Истанбул бўғозларигача , Евроосиё даштларидан Яқин Шарққа қадар чўзилган бу буюк империяга эга бўлган. Темур 1404- йилда Хитойга юриши чоғида 1405 -йилда Ўтрорда вафот этади. Ҳукмронлиги даврида жанг майдонларида мағлубиятга учрамаган Темур буюк саркарда ва давлат арбобидир. Амир Темур олимларга, фан арбобларига ва ҳунармандларга катта аҳамият берган, ўз саройидан даврнинг етук олимларига жой бериб, илмий мунозаралар уюштирган. Қолаверса, у ўзи босиб олган ерлардан олимлар, фан арбоблари ва ҳунармандларни пойтахт Самарқандга кўчириб келиб, хусусан, Самарқанднинг, балки бутун Мовароуннаҳрнинг маданий-ижтимоий ривожига катта ҳисса қўшган.