31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси вилоят музейида қатағон қурбони бўлган шахсларнинг фарзандлари, набиралари билан учрашув ўтказилди. Учрашув “Маҳалла" хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирни Қатағон қурбонлари музейи директори Музаффар Муқимов кириш сўзи билан очди. Учрашувда қатағон қурбонлари авлодларидан Нодир Азизов (Абдуқодир Азизов ўғли), Фарҳод Ализода (Саид Ризо Ализоданинг ўғли), Лола Акрамова (Абдусалом Акрамовнинг қизи) ва бошқалар сўзга чиқиб, ота-боболари ҳақидаги хотираларидан сўзлашди. Бугунги кунда уларнинг номи оқлангани ва давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилаётганини таъкидлашди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан давра қатнашчиларига совға-саломлар улашилди. Сўнгра ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар.