Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлиги қандай мезонлар асосида мониторинг қилиниши ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз?

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
а) ўқишнинг биринчи йилида:
- диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
- ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
- тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этилганлиги;
- илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этганлиги;
- диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумотнинг мавжудлиги;
- илмий ташкилот ёки таълим муассасаси семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилганлиги;
б) ўқишнинг иккинчи йилида:
- тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги;
- диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;
- тегишли хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;
- илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаси (кафедра, лаборатория, бўлим, сектор) илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этиш;
- диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш;
в) ўқишнинг учинчи йилида:
- журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;
- ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;
- илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги (ВМҚ-304, 2-илова 6-боб 53-банд).