Самарқанд давлат университетига Беларус давлат технология университети ректори, профессор Игор Войтов ташриф буюрди. Меҳмонни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Учрашувдан кўзланган асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хусусан, талабалар алмашинувини йўлга қўйишдир.

    Суҳбат давомида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш масалалари  муҳокама қилинди. Кимё, информатика, иқтисод, инжинерия йўналишдаги магистрантларнинг 1+1 қўшма таълим дастурларида таълим олиши бўйича фикр алмашилди. Қолаверса, бир семестер тармоқли академик алмашинувини йўлга қўйиш, масофавий ўқитиш тизими  келишилди.

    Шунингдек, икки томон ҳамкорликда илмий ишланмалар бирлашмасини ташкил қилишдаги музокаралар олиб борилди. Бунда профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг стартап лойиҳа, ғоя ҳамда ихтироларини ишлаб чиқариш, саноат корхоналарига татбиқ қилиши кўзда тутилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати