Самарқанд давлат университетига Sakarya University of Applied Science университетининг (Туркия) проректорлари, профессор Naci Caglar, Sinan Serdar O’zkan ва тилларни ўқитиш ва тадқиқот маркази директори Serhat Kucuk ташриф буюрди.

    Меҳмонларни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими бош консультанти, профессор Мухтор Носиров қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад ҳамкорлик алоқалари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйишдир.

    Суҳбат давомида магистратура таълим босқичида таҳсил оладиган талабаларни (1+1) қўшма таълим дастурлари асосида ўқитиш, докторантура (PhD) ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий стажировкасини амалга ошириш бўйича таклифлар илгари сурилди.  Шунингдек, Sakarya University of Applied Science университети томонидан СамДУ ўқитувчи ва талабалар учун масофавий семинарлар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

    Қолаверса, биоинженерия, мехотроника, электроника ва агроинжинеринг соҳасида тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳақида музокаралар олиб борилди. Самарқанд давлат университетининг магистратура таълим босқичида таҳсил оладиган талабаларини (1+1) қўшма таълим дастурлари асосида Туркияда ўқитиш учун турк тилини ўргатиш масалалари ҳам келишилди. Бир нафар докторантга (PhD) Sakarya University of Applied Science университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан илмий раҳбарлик қилиш таклифи берилди.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.