Самарқанд давлат университетига жаҳонда етакчи ҳисобланган Массачусеттс технология институти (АҚШ) профессори Mike Short ташриф буюрди. Меҳмонни СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректор, профессор Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдир.

    Суҳбат жараёнида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қойиш, қўшма магистрлик дастурларни амалга ошириш, грант лойиҳларни ҳамкорликда бажариш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, профессор Mike Short Самарқанд давлат университетининг Америкадаги элчиси бўлиши ва у маъруза дарсларни талабаларга ўтиб беришга келишилди. 

    - Самарқанд давлат университетига икки йил олдин илк марта келган эдим, - дейди профессор Мике Шорт. – Шу вақт оралиғидаги ўзгаришларни кўриб турибман. СамДУ таркибида Физика Муҳандислик институтинининг ташкил топганлиги мени жуда қувонтирди. Менинг ташрифимдан асосий мақсад СамДУ доценти Акмал Сафаров билан материалшунослик, ядро физикаси, атроф-муҳит радиотсавий аҳволини мониторинг қилиш соҳаларида қўшма лойиҳалар қилиш бўйича ишларни амалга оширмоқчимиз…

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар