Туркиянинг Коня шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинларининг оғир атлетика бўйича 102 кг. вазн тоифасида мусобақа ўз якунига етди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини амалдаги ёшлар ўртасидаги Жаҳон ва Осиё чемпиони Шарофиддин Амриддинов муносиб ҳимоя қилди.

    Муросасиз кечган баҳсда спортчимиз даст кўтаришда 172 кг. билан бронза медали соҳибига айланди.

    Дастлаб 163 кг. ўзига бўйсиндирган Шарофиддин, иккинчи уринишида 168 ва учинчи уринишида 172 кг. тош кўтариб бронза медалига эга чиқди.

    Силтаб кўтаришда 191 кг. билан муваффақиятли бошлаган Шарофиддин иккинчи уринишида 198 кг.ни ўзига бўйсундирди. Охирги уринишида 201 кг. тош кўтаришда бироз омад етишмади.

    Умумҳисобда спортчимиз 370 кг. билан ўз чиқишларини якунлади.

    Шарофиддин билан боғланганимизда мусобақадаги таассуротлари ҳақида сўзлаб берди:

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими