Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети бакалавриат босқичида 8 таълим йўналиши мавжуд бўлиб, Россия, Исроил, Жанубий Корея, Хитой каби давлатлардаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини  йўлга қойиб келмоқда.

    Ушбу факультетнинг материалшунослик ва янги материаллар технологияси, технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш йўналишида таҳсил олаётган 15 нафар талаба 2+2 таълим дастури бўйича Станкин Москва давлат технология университетида ўқишини давом эттириш учун Россияга жўнаб кетишди.

    - Бугун мен учун қувончли кун. Ўқишимни эндиликда Станкин Москва давлат технология университетда давом эттираман, - дейди талаба Жафар Носиров. – Самарқанд давлат университетида ўқишни ўзи бир бахт. Бу ерда ўқиётганим билан фахрланаман. Икки йилдан сўнг ўқишимни муваффақиятли тамомлаб, юртимиз учун керакли кадр бўлиб етишишимга ишонаман. Бу каби имкониятни яратиб берганлиги учун СамДУ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

    Маълумот учун, ушбу факультетининг яна 25 нафар талабаси 25 август санасида жўнаб кетиши режалаштирилган.

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.