Ёшлар фестивали доирасида Ўзбекистон бўйлаб бир вақтнинг ўзида Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида  “Янги нафас” югуриш мусобақалари бўлиб ўтди.

    “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида бўлиб ўтган марафонда Самарқанд давлат университети талабалари ҳам фаол иштирок этди. Мингга яқин спортчилар иштирок этган мусобақада СамДУ спорт фаолияти ва санъат факультети талабалари ўғил болалар ўртасида Одил Мақсудов ҳамда қизлар ўртасида Маржона Раҳимовалар фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати