Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарвар” боғида вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули ўтказилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказ бошлиғи Фозилбек Фарҳодов ва вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда талабаларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат ижроси тегишли масъул ходимлар иштирокида кўриб чиқилиб,  ҳал этишга йўналтирилди. 

    – Жорий ўқув йилида контракт тўловини тўлашга қийналдим, - дейди СамДУ психология ва ижтимоий муносабатлар факултети талабаси Михаил Кочнев. - Бугунги сайёр қабулда ушбу масала билан мурожаат қилдим ва муаммо шу вақтнинг ўзида ҳал этилди. Университет томонидан контрактимни тўлаш учун моддий ёрдам бериладиган бўлди. Ушбу имкониятларни тақдим этган Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.