Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети биология факултети талабаларига Триер университети (Германия) профессори Франк Тҳомас дарс ўтиш ва ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб бориш мақсадида келган эди.

    Хусусан, олим талабаларга дарс бериш бир қаторда СамДУ ботаника кафедраси доценти Акбар Аҳмедов билан биргаликда Нурота ва Туркистон (Зомин) тоғ тизмалари ҳамда жанубий-ғарбий Қизилқум чўлида илмий тадқиқот олиб борди.

    Экспедитсия давомида Haloxylon aphyllum (қора саксовул), Calligonum caput-medusae (қандим), Populus pruinosa (туранга) ва Tamarix hisbida (юлғун)ларнинг антропоген ва абиотиc омилларга (сувсизлик ва тузга) чидамлилик ҳусусиятларини ўрганиш мақсадида ўсимлик намуналари йиғиб олинди. Эндиликда мазкур ишланмалар Триер университети Геоботаника лабораториясида таҳлил қилинади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.