Ҳиндистоннинг “AXIS Group Overseas Venture” ташкилотининг Самарқанддаги ваколатхонаси бошлиғи Рариндер Сингҳ Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
Меҳмонни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.
Ташриф давомида Рариндер Сингҳ университетнинг география ва экология факултетидаги “GIS” маркази базасида таълим ва тоғ-кон саноати интеграциясини таъминлашга йўналтирилган илмий лаборатория ташкил қилиш учун инвистеция ажратиш режалаштирилганлигини маълум қилди. Мазкур лаборатория фаолиятини мувофиқлаштириш учун мутасаддилар тайинлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташкилот ва университет ўртасида келишув шартномаси имзоланди.



