Самарқанд давлат университетининг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданити институтида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 37 йиллигига бағишлаб “Давлат тили – миллий ўзлик ва маънавий бирлик тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманни Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти иститути директори Жўлибой Элтазаров очди ва маъруза қилди. Институт профессорлари Ибодулла Мирзаев, Суюн Каримов, Азамат Пардаев ўзбек тилининг жаҳондаги нуфузи, кундалик муносабатлардаги аҳамияти ҳақида гапирдилар.

“Ёш тилшунос” илмий-ижодий тўгараги аъзоларининг чиқишлари ва мусиқий дастур анжуман қатнашчиларига катта завқ бағишлади.