Айни кунларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида магистратура босқичи битирувчиларининг магистрлик диссертацияси ҳимоялари давом этмоқда.

    Бугун ҳам университетимизнинг деярли барча факультетларида диссертация ҳимоялари кўтаринки руҳда ўтказилди.

    - “Эрон ва АҚШ зиддиятлари: кеча ва бугун” мавзусидаги диссертациямни муваффақиятли ҳимоя қилдим, - дейди СамДУ тарих факультети магистри Нурхон Сиддиқова. – Ҳозир жуда ҳам ҳаяжондаман. Икки йил давомида илмий тадқиқот олиб борган бўлсак, Самарқанд давлат университети бизга тадқиқотимиз барча шароит ва имкониятларни яратиб берди. Айниқса, устозларимиз ўз вақтлари ва маслаҳатларини аямай, бизга мунтазам равишда тўғри йўл кўрсатиб турдилар. Бугун эса ўша меҳнатларнинг самараси ўлароқ, диссертациямни муваффақиятли ҳимоя қилдим.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.