Самарқанд давлат университетига бириктирилган маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остидаги Ёшлар фестивали доирасида СамДУ га бириктирилган маҳалла ёшлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди.
Турнир кўтаринки ва юқори кайфиятда ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни “Намозгоҳ” маҳалласи ёшлари, 2-ўринни “Бўстонсарой” маҳалласи ёшлари, 3-ўринни “Хўжа Аҳрори Валий” маҳалласи ёшлари эгаллади.
Маълумот учун, мазкур турнир ғолиблари 24 июнь куни ўтказиладиган якуний гала-концертда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.