Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида магистратура босқичи битирувчиларининг магистрлик диссертацияси ҳимоялари бошланди. Жараён филология факультетида эрта тонгдан бошланиб, қолган факультетларда ҳам юқори савияда давом этди.

    - Бугун 2 йил давомида олиб борган илмий тадқиқотларимизнинг ҳосиласи бўлмиш магистрлик диссертацияларимизни ҳимоя қиляпмиз, - дейди Самарқанд давлат университети кимё факультети магистри Отажон Нормуродов. – Албатта, ҳозир менда ҳаяжон кучли. Худа хоҳласа муваффақиятли ўтамиз, деган умиддаман.

    - Самарқанд давлат университетида магистрлик диссертацияси ҳимоялари жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда, - дейди кимё фанлари доктори, профессор Акбар Ҳамдамов. – Ёшларимиз илмий тадқиқотлари устида мукаммал иш олиб борган. Ҳар бир мавзу бугунги куннинг долзарб муаммоларини тадқиқ этишга бағишлангани кишини қувонтиради. Ўйлайманки, магистрларимиз келгусида номзодлик ва докторлик диссертацияларини бугунгидай муваффақиятли ҳимоя қилади ҳамда илм-фанга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.