Самарқанд давлат университетида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида 2022 йилнинг 23-25 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилади.
Фестивал доирасида “Ҳаётимни ўзгартирган асар” мавзусида китобхонлик, “Истиқболингни зулматга айлантирма” мавзусида видеороликлар, “Шукроналик – юксалишга қўйилган қадам!” мавзусида ижодий, “Start-UP” ва “Эко дизайн” лойиҳалар танлови, шунингдек, СамДУга бириктирилган маҳалла ёшлари ўртасида “Мини-футбол” спорт мусобақасини ўтказиш белгиланган.
Шунингдек, фестивал доирасида университетимизнинг битирувчи курс талабалари учун “Жонажон университетимга айтар сўзим” лойиҳаси, миллатлараро тотувликнинг рамзини акс эттирувчи “Чой фестивали” ўтказилади.
Мазкур танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган талабаларни телевизор, планшет, телефон каби қимматбаҳо совғалар кутмоқда...
Шунингдек, фестивал доирасида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш ва байрамни муносиб ўтказиш мақсадида якунда таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт ўтказилиши белгиланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.