Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мустақил тадқиқотчиси Абдуваҳоб Зарипов Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган “Ижодий маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичида ғолиб бўлди.

    Абдуваҳоб Зарипов Қўшработ туманидаги 50 умумий ўрта таълим мактабида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимида фаолият юритади.

    У айни кунларда Самарқанд давлат университети профессори Маҳфуза Давронова илмий раҳбарлигида  “Ижодкорнинг руҳий-психологик эволюцияси” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.