Талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида талабалар учун иқтисодий-ижтимоий, таълим ислоҳотларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Самимий мулоқотни СамДУ талабалари орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов кириш сўз билан очди.
Ёшларга таълим олиш учун яратилаётган янги имкониятлар, уларга берилаётган катта эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, талабаларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.