Самарқанд давлат университети талабаларига россиялик ҳуқуқшунос маъруза ўтди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети юридик факультети талабаларига Нижний Новгород давлат университети доценти, ҳуқуқшунослик фанлари номзоди Ирина Филипова “Сунъий интеллект ва ҳуқуқ” мавзусида дарс ўтди. Дарс давомида талабалар ҳуқуқий муносабатлар ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишга рақамлаштиришнинг жорий этилиши, бу орқали юзага келадиган қулайлик ва қўшимча имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот олдилар. Дарс талабаларни қизиқтирган мавзулар юзасидан баҳс-мунозаралар билан якун топди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.