Самарқанд давлат университети ва Нижний Новгород давлат университети ҳамкорлиги давом этмоқда

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Нижний Новгород давлат университети доценти Ирина Филипова ташриф буюрди.
СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов билан олиб борилган келишувга кўра икки университет алоқаларини янада яхшилаш, кенг кўламдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликдаги илмий алоқалар кўламини кенгайтириш каби бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.