Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёшлар қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ва Самарқанд вилоят экологик партия ижроия қўмитаси ташаббуси билан «Экодизайн» танловини эълон қилади.

    Танлов ишланма ва кўргазмали қуроллар яратиш йўналишлари бўйича ўтказилади. Танловга ишлар 2022 йилнинг 11 июнига қадар қабул қилинади.

    Танловга тақдим этилган ижодий ишлар экология соҳаси мутахассисларидан таркиб топган ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, тақдирланади.

    Танловда иштирок этишни хоҳловчилар ижодий ишларини Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедрасига топширишлари ёки маълумот ва материалларнинг электрон нусхаларини (+998 97) 5907337,  (+998 93) 3349917 телеграм рақамларига юборишлари сўралади.