Самарқанд давлат университети мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

6 июнь куни соат 16:00 да вилоят Матбуот уйида Самарқанд давлат университети мутасаддилари иштирокида "Хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш борасида тизимда олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Оммавий ахборот воситалари вакилларини мазкур матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати.
Қўшимча маълумотлар учун: 93-354-88-09