Ижарада истиқомат қилувчи талабалар ётоқхонага кўчирилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлим бошлиғи Ҳусниддин Низомов ва математика факультети тютори Синдор Жумаев ижарада истиқомат қилувчи талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганди.
Ўрганишлар натижасида Самарқанд шаҳри Али Қушчи (Сўғдиёна массиви) кўчасида истиқомат қилувчи математика факултети талабалари Н.Мустафоева ҳамда С.Шариповалар яшаш ҳудудининг узоқлиги ва бошқа имкониятлар ҳисобга олинган ҳолда 5-сонли талабалар турар жойига кўчирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.