Самарқанд давлат университети ва Қозон миллий технологиялар университети (Россия) ҳамкорлиги янада ривожланади

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов айни кунларда Россиянинг Қозон миллий технологиялар университетида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Ҳаким Хушвақтов Қозон миллий тадқиқот технологиялар университети (Россия) ўқув ишлари бўйича проректори Дилбар Султанова билан учрашув ўтказди. Самимий мулоқот давомида икки университет ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни янада кучайтириш, ҳамкорликда турли илмий тадқиқотлар ташкил этиш, халқаро анжуманлар ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Алишер Эшонқулов,
Самарқанд давлат университети катта ўқитувчиси,
кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).