"Конституциявий ислоҳотлар: Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик" мавзусидаги очиқ мулоқот бошланди.

Тадбирни ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Илҳом Ботиров кириш сўз билан очди. Мазкур очиқ мулоқотдан мақсад Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича фикрларини тинглаш, конституциявий ислоҳотларни такомиллаштириш бўйича илмий жамоатчилик таклифларини олишдир.