Самарқанд давлат университети: талабаларнинг мустақил таълим топшириқлари бўйича билимлари синовдан ўтказилмоқда.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети талабаларининг умумий энтомология ва зоология фанларидан мустақил таълим топшириқлари бўйича билимлари синовдан ўтказилди. Синовларда талабаларнинг бир ўқув семестри давомида берилган мустақил таълим топшириқларини тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарганлиги, фанга оид билим ва кўникмаларни эгаллаш даражаси баҳоланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.