Самарқанд давлат университети ва Болонья университети ҳамкорлигида ташкил этилган “Ёзги мактаб” лойиҳаси иштирокчилари тақдирланди

Самарқанд давлат университетида Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёзги мактаб” лойиҳасида иштирок этган Болоня университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари тақдирланди.
Маълумот учун агробиотехнология ва археология йўналишларида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, қўшма таълим дастурлари ташкил этиш ва тажриба алмашишни мақсад қилган мазкур лойиҳа доирасида италиялик профессорлар агробиотехнология, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги фанларидан СамДУ талабаларига маърузалар ўтди, тадқиқотларда иштирок этди. Археология соҳаси мутахассислари университет археология кафедраси томонидан ташкил этилган археологик қазиш ишларида қатнашди. Лойиҳа якунида италиялик меҳмонлар университет томонидан сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.