Мобиль методик гуруҳлар фаолияти таҳлилига бағишланди...

Бугун Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасида мобиль методик гуруҳлар фаолияти муҳокама қилинди.
Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, мобиль гуруҳлар фаолиятида жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган вазифаларга тўхталди. Булар аввало, мактаб таълимини сифат ва самарадорлигини тубдан яхшилаш, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, мактаб муаллимининг масъулиятини ошириш, болалар тарбияси юзасидан ота-оналар жавобгарлигини янада кучайтириш кабиларни ўз ичига олади. Таъкидландики, мобиль методик гуруҳларга бириктирилган олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳам зиммаларидаги юмушга виждонан ёндашишлари керак. Ҳисоботлар, маълумотномалар эмас, балки ижобий натижа, юқори кўрсаткичлар зарур...
Мобиль гуруҳлар фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилишда СамДУ Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти директори, профессор Акром Бегматов, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шокир Султонов ҳамда вилоятдаги барча халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати