Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети филология факультетида университет хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташаббуси билан “Қариндошга қуда бўлдим, қариндошдан жудо бўлдим” ва “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Тўхлиева кириш сўз билан очди. Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Хосият Бобомуродова сўзга чиқиб қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ масалаларининг салбий оқибатлари ҳақида фикр билдирди. Самарқанд шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Шоҳида Нуруллаева эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳамда вилоят бўйича қайд этилган ажримлар сабаблари бўйича маъруза қилди. Шаҳар кўп тармоқли поликлиника шифокори Клара Усмонованинг репродуктив саломатлик ва хотин-қизларнинг соғлом турмуш тарзи борасидаги маслаҳатлари тингловчилар учун ниҳоятда фойдали бўлди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар