Самарқанд давлат университети талабаларига италиялик профессор дарс ўтди...

Самарқанд давлат университети тарих факультети талабалари ва профессор-ўқитувчиларига Италиянинг Болонья университети профессори Роберто Бонети “Маданий антропология” фанидан маъруза ўтди. Профессор ўз маърузасида маданий антропологиянинг йўналишлари, мақсад ва вазифалари, тадқиқот объектлари ва истиқболлари ҳақида тингловчиларга атрофлича маълумот берди. Дарс якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Маърузадан сўнг профессор ва талабалар тарих факультети археология музейини томоша қилдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати