Самарқанд давлат университетида шу мавзуда тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада спорт фаолияти ва санъат факультетининг иқтидорли талабалари Баҳодир Хамрақулов ва Хушнуда Абдунабиеваларнинг рангтасвир, графика, амалий санъат, миниатюра йўналишларидаги 100 га яқин ижодий ишлари намойиш этилди.

    Нафис гўзалликнинг бетакрок жилолари акс этган тасвирий ва амалий санъат намуналари томошабинлар кўнглига ҳам ҳаёт ва гўзалликка ошуфталик, кўтаринки кайфият улашди. Мазкур кўргазма санъат ва истеъдодни қадрлашнинг ҳамда ёшлар ижодига бўлган эътиборнинг ўзгача ифодаси бўлиши, шубҳасиз. Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати